"Лестер" ўз мухлисини 3 ойга ўйинлардан четлатди

Mirjalol Normatov
17 nov 2018
"Лестер" раҳбарияти жамоа мухлиси Том Меррини стадионга кириши ҳуқуқини вақтинчалик бекор қилди.

"Бернли"га қарши ўйин бошланишидан олдинги бўлган воқеа бунга асосий сабабчи бўлди. Энди Мерри яқин 3 ой давомида "Кинг Пауэр"да кўриниш бермайди.

Гап шундаки, ўйин бошланишидан олдин жамоалар сукут сақлаётган вақтда тартиббузар майдонга югуриб тушган ва авиаҳалокат натижасида вафот этган Вишай Шривадданапрабха расми туширилган баннерни бориб қучоқлаган. Кейинчалик стадион қўриқчилари томонидан у майдон ташқарисига олиб чиқиб кетилган. Бу тартибнинг бузилиши сифатида баҳоланди.


Mirjalol NormatovМақола муаллифи
Муқова: Sky Sports

Изоҳлар

АнДиЖоН УЗБ
17 nov 2018
Rasmni ko'rib etim jmrlab ketti!
HUMO1979
17 nov 2018
Лестер хали уз сузини айтади деган умиддаман