Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, "Аталанта" ҳам "Удинезе"дан Брандон Соппи билан шартнома имзолаганидан кейин 28 ёшли нидерландияликни сотиб юборишга тайёрланмоқда.
Хатебур 2017 йилдан буён "Аталанта" таркибида ўйнамоқда. Бунга қадар у "Гронинген"да ҳаракат қилган. Унинг трансфер суммаси 13 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Вулверхэмптон"дан Морган Гиббс-Уайт ноттингемликлар сафига келиб қўшилган ва у клубнинг янги мавсум учун 16-трансферига айланганди.
Изоҳлар