2024 йилнинг энг яхши болалар мураббийи Бобур Абдураҳмонов: "Мавсум бошида йилни требл билан якунлашни ният қилган эдик"

Iskandarov Abdulaziz
14 dec 2024
2024 йил U-19 чемпионатида "Пахтакор"га тенг келадигани топилмаган эди.

 ЎФА биринчилиги мусобақалари икки карра ғолиби бўлиб, ўсмирлар терма жамоасига 8 нафар футболчи етказиб берган  Бобур Абдураҳмонов йилнинг энг яхши болалар мураббийи деб топилди. 

"Бу мукофотдан хурсандман. Ўтган йилда 3 та мусобақада қатнашган бўлсак, барчасида ютуқни ўзимизники қилдик. Бундан кейин ҳам тўхтаб қолмасдан яхшироқ натижага эришишга ҳаракат қиламиз. 

Ҳар доим олдимга олий мақсадни қўяман. Йил бошида 3 та мусобақада ютишни ният қилгандик. Бунда менга мураббийлар штабида Акмал ака Холматов, Михаил Спиридонов, Баҳодир акаларга ҳам раҳмат айтаман. Бир-биримизга ёрдам бердик ва шу натижага келдик",- дейди Бобур Абдураҳмонов.


Iskandarov AbdulazizМақола муаллифи
Муқова: Championat.asia

Изоҳлар

Бахтиёр Ашуров
14 dec 2024
Фаолиятига омад!