Африка кубоги. Сўнгги жаҳон чемпионатининг сенсация муаллифлари турнирни ажойиб ғалаба билан бошлашди

Khoja
18 jan 2024
Африка кубогининг биринчи тур учрашувларига якун ясалди.

Кеча турнирнинг Ф гуруҳидан ўрин олган иккита баҳс бўлиб ўтди. Турнир фаворитлари Марокаш Танзания терма жамоасини қийинчиликсиз мағлуб этган бўлса, Конго ДР Замбия билан дуранг ўйнади.

Марокаш — Танзания 3:0

Голлар: Саисс (30), Оунаҳи (77), Ан Носири (80). 

Марокаш – Буну, Ҳакими, Саисс, Агерд, Шиби, Зиёш (Ал Кааби, 81), Амрабат, Амалла (Ал Ҳаннус, 72), Унаи (Буфал, 81), Эззалзули (Адли, 71), Ан-Носири (Ҳарит, 81).

Танзания – Манула, Многа, Нондо Мвамнето, Ҳамад, Ҳусайн, Дисмас, Мао, Яҳё (Абраҳам, 46), М'Момбва, Аллараҳиа (Мсува, 38), Саматта (Салум, 69).

Огоҳлантиришлар: Мао (22), Дисмас (31), Саисс (52), М'Момбва (61), Шиби (61), Ҳусайн (90).

Четлатиш: Дисмас (70).

 

Конго ДР — Замбия 1:1

Голлар: Висса (27) — Кангва (23).

Конго ДР – Мпаси, Калулу, Мбемба, Инонга Бака, Масуаку, Висса (Мвумпа, 90), Какута (Элиа, 71), Пикел, Мутуссами, Бонгонда, Бакамбу (Банза, 82).

Замбия – Муленга, Мусонда (Банда, 76), Мвапе, Сунзу, Мусонда, Кабве, Банда, Кангва (Бваля, 90), Капумбу, Дака, Сакала.

Огоҳлантиришлар: Банда (55), Калулу (90).


KhojaМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.com

Изоҳлар

Барселона. Арсенал. Пахтакор.
18 jan 2024
Оунахи диган уйинчи таркибда йукку. Каердан келиб гол уриб кетти