30 ёшли футболчи юрак уриши тезлашгани сабабли шифохонага юборилган. Қайд этилишича, даволовчи шифокор футболчига ҳордиқ чиқаришни тавсия қилган.
Митрович яқинда тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганди.
Сербиялик форвард 2023 йилнинг ёзидан буён "Ал Ҳилол" сафида тўп тепмоқда. У жорий мавсум Саудия Арабистони жамоаси сафида 25 ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" 11 март куни Элит ОЧЛ 1/8 финалида "Пахтакор"га қарши баҳс юритади. Учрашув сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси 01:00 да бошланади. Биринчи учрашувда "Пахтакор" ғалабага эришган эди (1:0).
Изоҳлар