"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...

I.J.I
12 feb 2025
"Ал Насср" январда Дарвин Нуньесни харид қилишга уринди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Ливерпуль" иккита расмий таклиф олган ва улардан иккинчисида 75 млн евродан ортиқ маблағ, шунингдек бонуслар кўзда тутилганди.

Саудия клуби форварднинг ўзи билан ҳам музокараларда анча олдинга силжиган ва унинг якунда ўтишга рози бўлишига ишончи комил эди.

"Ливерпуль" якунда муносиб ўринбосар топа олмагани сабаб битим тузишни рад этган.

Нуньес жорий мавсум АПЛ доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.


I.J.IМақола муаллифи
Муқова: givemesport.com

Изоҳлар

Bratello
12 feb
обориб бериш керак эди
Bratello
12 feb
Урнига Ньюкаслдан Исакни ярим химояга Жареж Боуени олиш керак эди