"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди

I.J.I
16 jul 2025
Аввалроқ, бу ҳақда хабар берилганди.

"Андижон" клуби расман "Пахтакор"дан Отабек Жўрақўзиев, Муҳаммадали Усмонов ва Саидумархон Саиднуруллевни ўз таркибига қўшиб олганини маълум қилди. Аввалроқ, Championat.asia сайтида бу ҳақда хабар қилинганди. Маълумотларга кўра, Жўрақўзиев "Андижон" сафижа ижара асосида тўп тепади.

Усмонов 2023 йилдан буён "Пахтакор" сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб 4 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Яқинда Англиянинг КПР клуби кузатувида бўлиб турган Саиднуруллаев эса 2023 йилдан бери "шерлар" сафида 14 та баҳсда иштирок этиб 2 та гол урди ҳамда 1 та голли узатамани амалга оширди.

Жўрақўзиев эса жорий мавсум 12 та учрашувда майдонга тушди ва 3 та голга муаллифлик қилди.



I.J.IМақола муаллифи
Қопқоқ: "Андижон" клуби матбуот хизмати.

Изоҳлар

Адхамжон Низамов
16 jul
Админлар,уйинчини ампуласини ёзиб кетинглар.
Рахматилло Исманов
16 jul
Яхши трансфер. Асосийси икитаси асли Андижонлик!
Abdugaffar Abdullayev
16 jul
Нархи қансадан бўлди бу болаларнт.
Xojakbar Xaitov
16 jul
Очл да уйнидиган каманда бундай тайоргарлик куриш билмадим нималарга олиб келади
Eco
16 jul
Кушикчи Гайрат Усмоновни огли экан