АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди

Aslanov Jasurbek
24 feb 2025
"Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:2 видеоси

Голлар: Салоҳ (14), Собослаи (37), Жонс (56).

"Манчестер Сити": Эдерсон, Льюис, Абдуқодир Ҳусанов, Аке (Диаш, 78), Гвардиол, Нико (Ковачич, 78), Де Брйюне (Макати, 66), Савиньо, Фоден, Доку, Мармуш (Гундоган, 77).

"Ливерпуль": Алиссон, ван Дейк, Конате, Диас (Гакпо, 79), Собослаи, Маккалистер, Салоҳ (Эллиот, 90+2), Жонс (Эндо, 74), Робертсон (Тсимикас, 74, Гравенберх, Александр-Арнолд.





Aslanov JasurbekМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Muhammadmaruf
24 feb
Абдуқодир! Сен Ўзбекистонда ҳамма болалар орзу қиладиган даражага эришган камсонли ёшлардансан. Франциядан алоҳида самолётда олиб келинишинг, Испанияга бир ўзингни клуб самолёти олиб бориши ўзингнинг ҳам хаёлингга келмаган бўлса керак. Англия чемпионатидаги нафақат Ўзбекистон, балки Ўрта Осиёлик биринчи футболчисан. Ҳозирнинг ўзида футболимиз тарихида ҳеч ким қилмаган ишни қилиб бўлган эсангда, ҳали зиммангда жуда залворли юк турибди. У ҳам бўлса, қолган укаларингга Европа сари йўл очиш. Улар сен иштирокингдаги ҳамма ўйинларни қолдирмай кузатишади, сени ўзларига ўрнак, кумир қилиб олишади. Шундай экан чалғитувчи нарсаларни баридан кеч, ижтимоий тармоқларга ҳафтада бир кирсанг етади. Керак бўлса оддий, кнопкали телефон тут. Онда-сонда: "Мен Англияда ёлғизман, қанийди ёнимда ўзимнинг қоракўз ўзбек укаларим бўлса, укажонларим, келинг, қирқ оғайни ботирлар каби дунёнинг энг зўр лигасини забт этамиз"-деган маънодаги интервюларни бериб тур. Қизларга қизиқма, ўттиз ёшгача уйланма. Ўттиздан кейин келинликка республика бўйлаб танлов эълон қилиб, ғолиб чиққан тўртта сулувга бирваракайига уйлансанг ҳам бўлади. Парҳезга қатъий риоя қил. Тартибли ҳаёт кечир. Эрта ухлаб, эрта тур. Жисмонан бақувват, маънан заиф бўлиб қолма. Руҳинг озуқаси бўлмиш ибодатларни канда қилма. Ҳали ёшсан, тилларни ўзлаштиришда астойдил бўл. Ҳатто жамоадошларингдан сўраб-сўраб ҳам бир неча тилни ўзлаштириб олсанг бўлади. Бунинг учун муҳит бор сенда. Ҳаётинг стадион ва зал ўртасида ўтсин. Қад-қоматинг Роналдудан кам бўлмасин. Сендан умидимиз жуда катта. Олтин тўпларни қалаштириб олган ҳимоячи сифатида тарихга киргин, илоҳим.
Акмал Рахимов
24 feb
Яхши уйнади
Tojaxmedov Shuxrat
24 feb
мухими футболчи сифатида ўсгани терма жамоа учун жуда катта фойда. Олға ЎЗБЕКИСТОН
mirabzal
24 feb
Леверпол зур уйнади ситига умуман уйин бермади зур булди