АПЛ. Уорд-Проуз Бекхэмнинг рекордига янада яқинлашди

Eldor Akmurzayev
1 jan 2022
Англия чемпионати 18-турида “Саутгемптон” сафарда “Фулхэм”га 1:2 ҳисобида ютқазди.

Меҳмонлар сафида Жеймс Уорд-Проуз аввалига 32-дақиқада автогол муаллифига айланди ва 2-тайм бошларида жарима зарбасидан ажойиб тарзда рақиб дарвозасини ишғол этди. У мусобақада жарима зарбасидан урилган голларини 15 тага етказиб олди. Мазкур натижа бўйича рекорд эса Дэвид Бекхэмга тегишли – 18 гол.

Улардан кейинги ўринлардан 12 тадан гол билан Криштиану Роналду, Тьерри Анри ҳамда Жанфранко Зола жой олган.


Eldor AkmurzayevМақола муаллифи
Муқова: Opta

Изоҳлар

MX 01
1 jan 2022
????