АПЛда энг кўп сэйв қилган дарвозабон маълум. Унинг жамоаси энг кам гол ўтказиб юборди

Sherzod Nurmatov
21 mar 2025
"Арсенал" дарвозабони Давид Райя Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 74,7% сэйв қилди.

Бу WhoScored талқинига кўра АПЛдаги барча дарвозабонлар орасида энг юқори кўрсаткичдир.

Қолаверса, испаниялик футболчи барча дарвозабонлар орасида ўз дарвозаси дахлсизлиги бўйича Премьер-лигада иккинчи ўринни эгаллаб турибди. У 29 ўйинда 11 та "қуруқ" серияга эга. Фақатгина "Ноттингем Форест" дарвозабони Мац Селсда кўпроқ – 29 ўйинда 12 та.

"Арсенал" жорий мавсум кўп жиҳатдан Райянинг сэйвлари эвазига АПЛда атиги 24 та гол ўтказиб юборди. Бу Премьер-лигадаги энг яхши натижа. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Ливерпул"да 3 та гол кўп.

Ўзининг сўнгги ўйинида "Арсенал" дербида "Челси"ни кичик ҳисобда мағлуб этди. "Канонирлар"нинг навбатдаги ўйини 2 апрель куни "Фулхэм"га қарши бўлади.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Муқова: WhoScored

Изоҳлар