"Арсенал" ҳимоячиси Габриэл Магальяэс тиззаости мушаклари жароҳати туфайли жорий мавсум бошқа майдонга туша олмайди.
Габриэл сешанба куни АПЛ 30‑тури доирасида "Фулхэм"га қарши ўйинда жароҳат олди. Бразилиялик 16‑дақиқада алиштирилди.
— Габриэл тиззаости мушакларидан жароҳат олди ва вазиятга шифокорлар аралашуви талаб этилади. Яқин кунларда Габриэл жарроҳлик столига ётади, ундан кейин янги мавсум стартига тайёр бўлиш учун тикланиш дастурини бошлайди, — дейилади хабарда.
Габриэл жорий мавсум "канонирлар"нниг 45 ўйинида майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди.
Изоҳлар