"Арсенал" тарихидаги энг яхши трансферлар

Sherzod Nurmatov
24 nov 2023
Рўйхатда кўплаб машҳур номлар мавжуд.

"FourFourTwo" портали "Арсенал" тарихидаги энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди. Пешқадам 1999 йилда "Ювентус"дан Лондон клубига ўтган Тьерри Анри бўлди.

Рейтингда иккинчи ўринни 1996 йилда "Милан"дан Патрика Виейра трансфери эгаллаган. Кучли учликни "канонирлар" 1991 йилда "Кристал Пэлас"дан харид қилган Иан Райт якунлади.

Кучли бешликка Деннис Бергкамп (1995 йилда "Интер"дан) ва Дэвид Симэн (1990 йилда КПРдан) трансферлари ҳам киритилган.

"FourFourTwo" талқини бўйича "Арсенал"нинг энг яхши трансферлари (Топ-10):

1. Тьерри Анри (1999 йил "Ювентус"дан);

2. Патрик Виейра (1996, "Милан");

3. Иан Райт (1991, "Кристал Пэлас");

4. Деннис Бергкамп (1995, "Интер");

5. Дэвид Симэн (1990, КПР);

6. Клифф Бастин (1929, "Эксетер Сити");

7. Робер Пирес (2000, "Марсель");

8. Сол Кэмпбелл (2001, "Тоттенхэм");

9. Пат Женнингс (1977, "Тоттенхэм");

10. Фредрик Юнгберг (1998, "Хальмстад").


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Муқова: FourFourTwo

Изоҳлар

Shahboz4
24 nov 2023
Арсенал ярим ўрта комонда тарикиби бўйича Холондга ўхшаган хужимчиси бўлганда анча бош оғиқ команда бўларди
Козим Исаков
24 nov 2023
Аршавинди хам кутодим лекин
Ayubkhon Mukhammadjonov
24 nov 2023
1999da o'tmaganmi Anri