"Арсенал" Влаховични қишки трансфер ойнасидаёқ сотиб олмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
2 jan 2025
Лондоннинг "Арсенал" клуби қишки трансфер ойнаси вақтида "Ювентус"нинг сербиялик форварди Душан Влаховични сотиб олмоқчи.

Манбанинг хабарига кўра, ҳужум чизиғини кучайтириш "канонирлар"нинг қишдаги асосий мақсади.

Сербиялик форвардга эҳтимолий ўринбосар сифатида "Брентфорд" тўпурари Брайан Мбеумо кўрилмоқда.

Бундан ташқари "Арсенал"дагилар Бундеслигада тўп тепаётган вингерлар Жейми Байно-Гиттенс ("Боруссия Дортмунд") ва Лерой Сане ("Бавария") имкониятларини ҳам юқори баҳолашади.


Omonjon To`xtamirzayevМақола муаллифи
Муқова: teamtalk.com

Изоҳлар

Рахматилло Исманов
2 jan
Влахович жуда кучли хужумчи. Жарима зарбалардан хам яхши фойдаланади!
UFA bu UFA
3 jan
Vlahovich Yuventusni tortib yuribti. Juda zoʻr hujumchi