"Аякс" август ойидан бери илк бор ғалаба қозонди ва хавфли зонани тарк этди

Aziz Tukhtamuradov
3 nov 2023
"Аякс" 10 та ўйиндан иборат ғалабасиз серияни якунлади.

Амстердамликлар Нидерландия чемпионатининг қолдирилган 3-тур ўйини доирасида "Волендам"ни мағлубиятга учратишди. Бу орқали жамоа очколари сонини 8 тага етказиб, хавфли зонани тарк этди. Ғалабадан кейин жамоа 15-ўринга кўтарилиб олди.

Мамлакатнинг энг совриндор жамоаси бунгача сўнгги маротаба 24 август куни Европа лигаси доирасида "Лудогорец"ни мағлуб этганди. Шундан сўнг жамоа 7 та мағлубият ва 3 та дуранг қайд этди. 

Клуб 23 октябрь куни мураббий Морис Стейнни истеъфога чиқарганди. Айни пайтда жамоани Жон ван 'т Схип бошқармоқда. 

"Аякс" – "Волендам" 2:0 

Голлар: 1:0 – 57 Бергвейн, 2:0 – 89 Акпом.

Аякс – Рамай, Гоэи, Шутало, Хато, ван ден Бомен, Тайлор (Вос, 80), Хлинссон (Годтс, 85), Марта (Салах-Эддин, 65), Бергейс, Бергвейн, Бробби (Акпом, 79).

Волендам – Бакхаус, Пайн (Дауйри, 63), Бенамар, Флинт, Кокс, Мирани, Твигт (ван Дрил, 90), де Хан (Зефейк, 63), Ул-Шик (Куол, 79), Джонсон, Мюрен (Бут, 79).

Огоҳлантиришлар: Твигт (85).


Aziz TukhtamuradovМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Лутфулла
3 nov 2023
Қолдирилган 1 уйинида ютса унликка кирар экан