Швециялик футболчи каталонияликлар учун устувор вариант ҳисобланади. Таъкидланишича, "кўк-анорранглилар" вакиллари ўтган йили ҳам Исакнинг агенти билан учрашган. Томонлар музокараларда сезиларли ютуқларга эришмадилар, аммо ижобий кайфиятда қолишди.
Александер Исак жорий мавсум "Ньюкасл" сафида жами 33 та учрашувда майдонга тушиб, 23 та гол ва ва 5 та ассист қайд этди. Шведнинг клуб билан меҳнат шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. ОАВ маълумотига кўра, "Нюкасл" ўз ҳужумчиси учун камида 178 млн евро олмоқчи.
Изоҳлар