«Барселона» асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

Khoja
18 mar 2025
«Барселона» асосий ҳимоячи Жюль Кунде билан келишувни узайтирди.

Янги келишувга кўра Франциялик футболчи Каталонияда 2030 йилга қадар қолади. Шартнома бўйича футболчининг ойлиги маълум миқдорда ошган, бироқ бу ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Маълумот учун, Кунде 2022 йилдан бери «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум 43 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 8 та голга ассист қайд этди.


KhojaМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.com

Изоҳлар