"Барселона" икки нафар асосий ўйинчиси билан 2030 йилга қадар шартнома имзолайди

I.J.I
22 jan 2025
Клуб жамоанинг асосий ўйинчилари билан келишувни узайтириш арафасида.

"Барселона" клуби Рональд Араухо ва Педри билан янги шартнома имзолайди. Уругвайлик ҳимоячининг янги шартномаси 2030 йилнинг июнь ойига қадар давом этади. Marca нашрининг хабар беришича, Педри ҳам худди шу даврга қадар мўлжалланган янги шартнома имзолаш арафасида.

"Барса" спорт директори Деку юқоридаги ўйинчилар билан келишувга эришиб бўлган. Клуб яқин кунлар ичида шартномалар узайтирилганини эълон қилади.


I.J.IМақола муаллифи
Муқова: Marca

Изоҳлар

Abdurahmon Irgashev
23 jan
Педри талант.академия ўйинчиси
Djurayev Akbar
23 jan
Э Араухо "Бенфика" билан ўйинда исботлаб берди, Иниго ундан яхширолигини. Сотиш кере уни, умуман бесунақай химоячига айланибди. 60-70га сотиш кере