"Бавария" афсонаси ёзда жамоани тарк этади

Khoja
29 mar 2025
"Бавария" клуби яримҳимоячиси Томас Мюллер мавсум якунлангач жамоа билан хайрлашади.

Футболчи ўзаро келишув асосида шартномани узайтирмасликка қарор қилди, дея хабар берди Германиянинг Bild нашри. Унга ҳозирда МЛС клубларидан таклифлар бор. Шунингдек, Саудия Арабистони жамоалари ҳам у билан боғлиқ вазиятни жиддий кузатиб бормоқда. 

Маълумот ўрнида, У "Бавария" тарбияланувчиси ҳисобланади. Мюллер немис грандининг асосий жамоасида 2009 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. Шу вақт ичида ярим ҳимоячи 741 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 247 та гол ва 273 та голли узатма бор. Мюллер жорий мавсум барча мусобақалардаги 34 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол ва 5 ассист муаллифи бўлди.


KhojaМақола муаллифи
Қопқоқ: Bild

Изоҳлар

Asmuzb
30 mar
Томасда на дриблинг, на тезлик бор. Биргина майдонни кўра билиш қобиляти уни афсонага айлантирди. Менимча карерани баварияда якунлаши керак. Пулга унча ўч эмас. Пули етарли, адойиб оилами, кичикроқ бўлсада бизнеси бор. Немислар учун бу етарли менимча
Bahodirjon Nosirov
29 mar
Ха, Мюллер хакикий футбол афсонаси, жуда хурматим баланд, уз хурмати борида вактида кетяптикан, ажойиб
Dostonbek Anvarov
29 mar
Бу тварам охирги пайтлар огзи билан футбол ойнаятоди
Husniddin_LFC
29 mar
Statistika shunchaki daxshat