"Бавария" ҳужумчиси Саудия Арабистони клуби таклифини рад этди

Sherzod Nurmatov
28 jul 2022
Футболчи Мюнхен клубини тарк этиш ниятида эмас.

"Бавария" ҳужумчиси Эрик Шупо-Мотинг номи очиқланмаган Саудия Арабистони жамоаси таклифини рад қилди. Бу ҳақда журналист Кристиан Фальк хабар бермоқда.

Футболчи Мюнхен клубидан кетишни истамаяпти. Унинг "ФК Голливуд" билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Олдинроқ "Бавария" "Барселона" тарбияланувчиси билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: Sport Bild

Изоҳлар

Java.FCB
28 jul 2022
ФК "Голливуд" ?