Ла Лиганинг 24-туридан ўрин олган ўйинда Хосе Мунуэра Монтеро 40-дақиқада мадридликлар ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемга қизил карточка кўрсатган, иккинчи бўлимда эса Памплона клуби фойдасига пеналти белгилаганди.
АSʼнинг ёзишича, РФEФ Монтеронинг нотижорий фаолиятини расман текширишни бошлади.
Гап шундаки, ҳакам Ташкилот консалтинг ва спорт бошқарувига ихтисослашган «Talentus Sportsс» фирмаси асосчиси ҳисобланади. Унинг мижозлари рўйхатида «Атлетико», «Манчестер Сити», «Астон Вилла» ва ПСЖ каби жамоалар бор.
Агар қандайдир ноқонуний ҳолатлар аниқланса, ҳакам 100 минг еврогача жаримага тортилиши ёки 5 йилгача дисквалификация қилиниши мумкин.
Изоҳлар