25 ёшли ярим ҳимоячи Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган Мадрид дербисида (биринчи ўйин, 2:1) жамоасига ғалаба келтирди.
Бунгача Браим Диас "Реал" сафида Ла Лига ва Испания Суперкубоги ўйинларида "Атлетико" дарвозасини ишғол қилган.
У учта турнир доирасида дербида гол урган "Реал"нинг жорий асрдаги бешинчи футболчисига айланди. Браим Серхио Рамос (4 хил турнирда гол урган), Криштиану Роналду, Карим Бензема ва Родригога (3 та) қўшилди.
Изоҳлар