"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари

Narzulla Saydullayev
11 mar 2025
Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 1-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 1-турнинг энг яхши дарвозабони – Сардор Қобулжонов ("Хоразм")

Узоқ муддатли танаффусдан кейин Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни "Шўртан"га қарши баҳс билан бошлади ва ишончли ғалабага эришди - 2:0. Ўйин давомида мезбонлар посбони Сардор Қобулжонов иккинчи таймда камида 3 марта ўз жамоасини муқаррар голлардан қутқарди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа 38 ёшли Қобулжонов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 1-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" мавсумни ўз майдонида чемпионликка асосий даъвогарлардан бири бўлган Фарғонанинг "Нефтчи" клубига қарши ўйин билан бошлади ва дуранг қайд этди - 2:2. Бу йил бошидан Илёс Зейтуллаев расман "қалдирғочлар" бош мураббийига айланди ва унинг жамоаси "Нефтчи" билан дуранг қайд эта олди. Учрашув давомида мағлубиятга учраб туриб, якунда дурангга эриша олган Илёс Зейтуллаев турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 1-турнинг энг яхши футболчиси – Сардор Қобулжонов ("Хоразм")

38 ёшли Сардор Қобулжонов дастлабки турда нафақат турнинг энг дарвозабони балки энг яхши футболчиси деб ҳам топилди. Унинг сейвлари бўлмаганида "Хоразм" 6 очколик ўйинда юта олмаслиги мумкин эди. Жаҳон футболида дарвозабонларга у қадар кўп эътибор берилмайди, championat.asia сайти эса Сардор Қобулжоновни тур футболчиси деб топди!  



Championat.asia сайти талқинига кўра 1-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Итсуки Урата ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" чап қанот ҳимоячиси Итсуки Урата 1-турда "Нефтчи"га қарши баҳсда ажойиб гол муаллифига айланди. У жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан гол урди. Турнинг марказий ўйинида Урата томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.




 


Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Муқова: Championat.asia

Изоҳлар

sqardor raxmonov
11 mar
Одатда ғолиб жамоанинг мураббийлари қуйилар эди "Энг яхши мураббий"лик бўйича, нимагадир бу сафар Илёсни қуйишибди.
Неф69
11 mar
ЧА сайтига Нефтчини дуранг уйнагани жуда-жуда ёкиб кетибди-да,версияларингга урай,чаласаводлар!
Cr7_
11 mar
Sharof Muhitdinov ning go'li emasmi eng chiroylisi ?
Аброр Ибрагимов
11 mar
Хоразм дарвозабони хакикатан турнинг энг яхши дарвозабони булишга хакли Уйинни ойнаи жахон оркали томоша килдим Шуртан иккинчи булимда тинмай хужум килди лекин вазиятларни голга айлантира олмади!!! Япондиям голи чиройли булди хакли равишда турнинг энг чиройли голи Бунёдкор ижросида.