"Динамо" назорат баҳсида Тожикистон клубини йирик ҳисобда ютди, Станоевич бурчак зарбасидан гол урди

Sherzod Nurmatov
10 feb 2025
"Динамо" Тошкентдаги иккинчи йиғинини ғалаба билан якунлади.

Вадим Абрамов шогирдлари бугун, 10 февраль куни назорат ўйинида Тожикистоннинг "Регар ТадАЗ" жамоасига қарши майдонда саф тортиб, рақибдан йирик – 4:0 ҳисобида устун келди.

5-дақиқада Станоевич бурчак зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса (ВИДЕО), бўлим якунида Ҳожимирзаевнинг узатмасини Қодирқулов голга айлантирди. Иккинчи бўлимда эса Анварнинг ўзи ҳисобни йириклаштирди, кўп ўтмай кўрикдаги Абдулаҳаджон Ҳошимов тўртинчи голига муаллифлик қилди – 4:0.

"Динамо" – "Регар-ТадАЗ" (Тожикистон) 4:0

Тошкент. Одил Аҳмедов академияси майдони

Голлар: Марко Станоевич 5', Санжар Қодирқулов 43', Анвар Ҳожимирзаев 67', Абдулаҳаджон Ҳошимов 75'

"Динамо": Равшанбек Ягудин, Жаҳонгир Ўрозов, Олександр Кучеренко, Мақсудхўжа Аълохўжаев, Салим Мустафоев, Дуглас Майкон, Ратиньо, Марко Станоевич, Санжар Қодирқулов, Анвар Ҳожимирзаев, Миржаҳон Мираҳмадов.

Захирадан майдонга тушганлар: Неманов, Абдуллаев, Жумабоев, Абдураҳмонов, Сафаров, Ҳошимов


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Муқова: "Динамо" матбуот хизмати

Изоҳлар

Умид Умид
10 feb
Заҳира славику Динамода, Кожо ўрнига савияли хужумчи ҳам олмади, супер лигада деярли 2 та тенг таркиб бўлмаса узокка бориб Бўлмайди.
Умид Умид
10 feb
11 та асосий + 6 та захира = 17 та ўйинчи, бу жуда кам эмасми бутун мавсум учун
Фарход
10 feb
Худо хохласа бу мавсум ДИНАМО САМАРКАНД медаллар ва мухлислар учун уйнайди. Омад йигитлар
Muxlis
10 feb
Динамода бу йил кучли таркиб. Медаллар учун курашади насиб
Рома
10 feb
Канака медаллар учун курашади?Бу мусир састави билан.Нефтчи зур уйинчилар олди ва у курашади медалларга,Пахтакор бор,Насаф кучли,Дустлар узимизни узимиз алдамайлик илтимос.8 ликка кирса катта гап.Чунки динамода уйин услуби ва потенциал йук.Академия 0,(40йиллик собик Д мухлиси)