Сайтимиз журналисти Абдулвосит Бектемировнинг маълумотига кўра, Ироқ миллий терма жамоаси аъзоси Башар Ресан "Пахтакор"дан таклиф олган. Футболчининг ўзи ҳам айни дамдаги клуби "Эйр Форс"дан уни қўйиб юборишларини сўраган. Яъни Ресаннинг ўзи ҳам "шерлар" сафига кўчиб ўтиш истагини билдирган.
Маълумот учун, 27 ёшлик ҳужумкор ярим ҳимоячи(ва вингер) Ироқ миллий терма жамоаси сафида 60та учрашувда майдонга тушган ва 4 голга муаллифлик қилган. Ресан фаолияти давомида "Эйр Форс", "Қатар СК", "Ал Марҳия" ва "Персеполис" клубларида фаолият юритган.
Изоҳлар