Эшитдик-да! Ўзбек футболида яна бир тарихий воқелик бўлиши кутилмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
22 aug 2024
Ушбу воқелик яна "Локомотив" билан боғлиқ бўлади.

Ёдингизда бўлса, ёшлар чемпионати доирасидаги "Локомотив" - "Сурхон" баҳси аввалига 11:00да ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бошланиб, 37-дақиқада тўхтаб қолганди. Учрашувнинг қолган қисми соат 17:00дан ТТЙМИ стадионида давом эттирилди.

Бу воқелик ҳам тарихий бўлиши мумкин: Суперлига доирасидаги "Локомотив" - "Қизилқум" баҳси биринчи тақвимда 23 август куни бўлиши айтилганди. Кейинчалик бу 24 августга кўчди. Бизга маълум бўлишича, бу баҳс 25 августга кўчди.

Хўш, буни нимаси тарихий бўлиши мумкин дейишингиз табиий. Гап шундаки, ушбу жамоалар ўртасидаги U-21 чемпионати баҳси ҳам ўша куни ўтказилади. Асосий жамоаларнинг ўйини "Дўстлик" стадионида, ёшлар жамоалариники эса "Локомотив" стадионида бўлади.

Асосий ва ёшлар жамоаларининг ўйинлари бир кунда. Бундай ноёб ходисалар Суперлига тарихида аввал бўлмаган.


Omonjon To`xtamirzayevМақола муаллифи
Қопқоқ: Championat.asia

Изоҳлар

Istiiqlol
22 aug 2024
Қаранг а.... Оламшумул воқеа миша
Supper Liga
23 aug 2024
Bu xabarni kim yozdi xurmatli CA jamoasi ? ))))) nima yozganini o'qib ko'rganmi bu odam o'zi ?
ŞʊռռɑԵ
22 aug 2024
Узбекистон тенгдур Узбекистонгаа))
UzBekistanTEAMFCCC
22 aug 2024
Хаттоки дунёга машхур Реал ва Барселона хайратда.
haq gap
22 aug 2024
Суперлигани епиш кк шунча пул увол