Унда терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғидаги муаммолар сабаб кела олмаслиги айтилганди. ЎФА матбуот хизмати мазкур хабарни расман тасдиқлади.
"Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади. Бош мураббий Сречко Катанец саломатлиги ёмонлашгани сабабли шифокорлар тавсиясига кўра ушбу йиғинда қатнаша олмайди. Йиғин давомида жамоамиз билан ёрдамчи мураббийлар Алеш Чех ҳамда Владо Радманович иш олиб боришади. Сречко Катанецга саломатлик тилаймиз",- дейилади ЎФА матбуот хизмати эълон қилган хабарда.
Изоҳлар