Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди

Omonjon To`xtamirzayev
8 nov 2024
Яна бир соатдан кейин Европа Лигаси гуруҳ босқич 4-тури доирасида Римнинг "Рома" клуби сафарда "Юнион Сент-Жиллуаз"га қарши майдонга тушди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Элдор Шомуродов 55-дақиқада ўрнини Артём Довбикка бўшатиб берди. 

62-дақиқада ҳисобни очган римкликларнинг қувончи узоқ чўзилмади, 77-дақиқада Кевин Маккалистер мувозанатни тиклади.


Европа Лигаси
Гуруҳ босқич, 4-тур
"Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома" 1:1

Голлар: Жанлука Манчини (62` Л.Пеллегрини) - Кевин Маккалистер (77` Ванхутт) 

"Юнион" – Морис, Матида, Берджесс, Сайкс, Ньянг, Садики, Ванхаутте, Халайли (Родригес, 69), Мак Аллистер, Фусейни (Аит-Эль-Хадж, 69), Иванович (Буфаль, 79).
"Рома" – 99.Миле Свилар, 3.Анхелиньо, 4.Брайан Кристанте, 19.Зеки Челик, 23.Жанлука Манчини, 92.Стефан эл Шарави (Соуле, 80), 7.Лоренцо Пеллегрини, 17.Куадио Коне, 28.Энцо ле Фе (Пизилли, 55), 35.Томаззо Бальданци (Залевски, 79), 14.Элдор  Шомуродов (Довбик, 55).



90-дақиқа. Бош ҳакам финал ҳуштагини чалди ва дуранг натижани қайд этди! 

77-дақиқа. ГООЛ" Жарима майдонасида ёлғиз қолган Кевин Макаллистер ҳисобни тенглаштирди!

62-дақиқа. ГООЛ! Жанлука Манчини римликларни олдинга олиб чиқди!

55-дақиқа. Ўзгариш! Элдор Шомуродов ўрнини Артём Довбикка бўшатиб берди.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45-дақиқа. Биринчи бўлим якунланди! Ҳозирча ҳисоб очилмади!

4-дақиқа. Элдор Шомуродовнинг ҳаракати ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

Ўзбекистонлик мухлислар учун эътиборлиси миллий терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади.


Omonjon To`xtamirzayevМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Ulugbek Saatov
7 nov 2024
Кандай курса булади
Sukunat
7 nov 2024
Adminjonlar charchab xurrakni otvordi shekilli...
Музаффар Махмудов
8 nov 2024
Энди уйинни топдик деганда Элдорни замен киворди
Doctor_Lutfullaev
8 nov 2024
Uyda yolg'izdagi Kevin Makkalister endi jarima maydonchasida ham yolg'iz qolib ketdimi? :):):)