Англия Футбол Ассоциацияси (FA) вакили испаниялик мутахассиснинг баёнотларига изоҳ берди:
"Англия Кубоги ва FAнинг бошқа барча мусобақаларида қўлланиладиган Mitre Ultimax Pro тўпи ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди.
Профессионал футболда ишлатиладиган барча тўплар ФИФА Quality Pro аккредитациясига мувофиқ бўлиши керак, ва бу тўп барча синов талабларига жавоб беради.
Mitre сингари, биз ҳам афзалликлар субъектив эканлигини тушунамиз, лекин биз тўпнинг яхши ишлашига ишончимиз комил. Ҳозиргача мусобақада 350 дан ортиқ гол урилди, бу эса бундай юқори рақобатли турнирга ҳаяжонли хусусият бағишлайди" – дейилди FA томонидан.
Изоҳлар