Флик Ямаль қачон майдонга қайтишини маълум қилди

Sherzod Nurmatov
29 nov 2024
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик каталонияликлар ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямаль Ла Лиганинг 15-туридан ўрин олган "Лас-Пальмас"га қарши ўйинга тайёр эканлигини айтди.

"Ламин Ямаль қайтди ва ўйнашга тайёр. Ҳозирча у майдонга тушадими ёки йўқ, бир қарорга келганимиз йўқ, лекин у ўйнайди", – деди Флик.

Ямаль ушбу мавсум Ла Лигада 12 ўйинда майдонга тушиб, 5 та тўп киритди ва 7 та голга ассистентлик қилди, ЕЧЛда эса 4 ўйинда қатнашиб, 1 та гол ва 1 та ассист қайд этди. 17 ёшли вингер "Барселона"нинг сўнгги 5 та учрашувини ўтказиб юборганди.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Муқова: fcbarcelona.com

Изоҳлар

Barcelona Legenda
29 nov 2024
Араухониям таёр деп айтганига 2 хафта болди хали тушмади. Ямалниям коиига тикмаса болди
Davronbek Abduvaliev
29 nov 2024
Барсанинг ғалабали ўйинлари худди Месси давридек бўлиб қолибди
Davronbek Abduvaliev
29 nov 2024
Барсанинг ғалабали ўйинлари худди Месси давридек бўлиб қолибди