Футбол хавф остида

Европа грандлари апрель ойида Суперлига ғоясини оммага ошкор қилгач, лойиҳа ташкилотчилари кескин маломатлар остида қолиб кетди.

Консерватив руҳда фикрловчилар Флорентино Пересни қадриятларга ҳужум қилишда қанчалик айбламасин, у 1 жабҳада аниқ ҳақ эди: яқин 20 йилликда мазкур спорт турининг тақдири жиддий таҳлика остида қолади.

Чунки...

Модерн футбол тобора роботлашиб боряпти. XXI асрда тактик қарашлар ривожида юқори прогресс кузатилди. Бу ўйинчиларнинг индвидуал ҳаракатларига асосланган, ҳужумкор ва чиройли футбол ўрнига мураббийлар орасидаги шахмат партиясини эсга солувчи "ақл жанги"ни пайдо қилди. Мутахассислар фикрича, мазкур спортга энди қизиқа бошлаганлар тез зерикиб қолади. Чунки замонавий футбол ортиқ эскиси каби гўзал эмас. Яъни, яқин келажакда футбол мухлислари сонининг кескин камайиши кутилмоқда. Бу фикрни чуқурроқ асослаш учун авлодлар назариясига бир қур назар солиш кифоя қилади.

Виртуал ва реал ҳаёт ўртасидаги баҳс

Ҳаёт суръатларининг тезлашиб кетиши натижасида 2003-2024 йиллар оралиғида туғил(ади)ган Z авлод вакилларининг шахсий қадриятлари ахборот уруши даврида шаклланмоқда. "Қўлида гаджетлар билан туғилаётган" авлод анча сабрсиз бўлади. Улар 80 дақиқалик кинони эмас, 30 сониялик "вайн"ни танлашяпти, катта таҳлиллардан қочиб, кичик хабарлар билан кифояланишяпти. Бундай болаларга 90 дақиқалик зерикарли ўйинга нисбатан, 20 дақиқалик PES ёки FIFA симуляторлари қизиқроқ. 

Шу туфайли тез орада виртуал спорт ишқибозларининг футболсеварлар сонидан ошиб кетиши тахмин қилинмоқда. Эътибор қилинг, ЕЧЛ ортда қолган мавсумининг финал баҳсини дунё бўйлаб 8,7 млн томошабин пулли томоша платформаларида жонли эфирда кузатган (ТВ орқали томоша қилганлар эмас). "EA Sports" категориясидаги "League of legends" чемпионати якунловчи баҳси эса 3,8 млн томошабин йиғган. Маълумот учун, футбол 1869, "League of legends" эса 2009 йилда ижод этилган.

Флорентино Пересга кўра, зерикарли ўйинлар сонининг кўплиги яқин йилларда футбол мухлисларини камайтириб юборади. У шу туфайли ҳам фақат грандлар тўқнашадиган Суперлига ғоясини ўртага ташлади. Оқибатда кўпчилик уни футболни "ўлдириш" учун уринишда айблади. Аммо, қораловчиларнинг барчаси биладики, франциялик функционернинг гапларида жон бор. Келажакда ҳар бир спорт тури виртуали билан курашишга мажбур. Шу туфайли ФИФА дарҳол ҳаракатга тушиб қолди. 

Қоидалар ўзгаради

ФИФА Нидерландияда ўтказилган "Future of Football Cup" мусобақасида янги қоидаларни синовдан ўтказди. ПСВ, "АЗ Алкмаар", "Лейпциг" ва "Брюгге"нинг U-19 жамоалари иштирок этган турнирда қуйидаги янгиликлар қўлланилди:

- тўпни ён чизиқдан оёқ билан ўйинга киритиш;

- жарима зарбасини якка тартибда дриблинг орқали амалга ошириш;

- чексиз ўйинчи алмаштиришлар;

- сариқ карточка олгандан кейин вақтинчалик (5 дақиқалик) четлатиш;   

- 30 дақиқадан икки бўлим ўйнаш (тўхталишлар вақтида секундомер тўхтатилади).  

Айтишларича, энди янги қоидаларни расмий ўйинларда татбиқ этиш қарори ФИФАда кўриб чиқилади. Буларнинг барчаси ўйиннинг қизиқлигини орттириш учун ўйланган. Масалан, учрашув вақтини 90 дақиқадан 60га тушириш нофаол ўйин вақтини бутунлай йўқ қилади, алмаштиришлардаги чегарасизлик эса спортчиларни одатдагидан камроқ чарчашини таъминлайди ва мос равишда ўйин сифатини оширади. 

Аммо...

Юқорида реал ва виртуал ҳаёт орасидаги кураш 2003-2024 йиллар оралиғида туғил(ади)ган Z авлод даврига келиб нариги томоннинг фойдасига ҳал бўлиш эҳтимоли юқорилиги ҳақида гапирдик. Бу ўз-ўзидан футбол келажагига жиддий таҳлика солади. Бироқ, ФИФАнинг юқоридаги янгиликлари биз билган, севган футболни бугуннинг ўзида "ўлдириш" эмасми? 

Тўғри, замонга мослашиш керак. Захира алмаштиришлари, экстра-таймлар, пенальтилар серияси, ВАР — буларнинг барчаси замон талаби бўлган. Аммо, режалаштирилаётган инқилобий қарорлар қанчалик фойдали бўлади? Футбол ўзлигини йўқотиб, баскетбол ёки футзалга ўхшаб қолмайдими? Уни қутқаришга уринаётган "жарроҳлар" ногиронга айлантириб қўймайдими?


Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Jamik Termez
20 jul 2021
Autdan oyoq bilan o'yinga kiritish o'yin vaqtini qisqartirish xoxlagunicha o'yinchi almashtirish o'zi o'yin 60 daqiqa bo'lsa qanaqasiga xoxlagunicha o'yinchi almashtirishga ruxsat beriladi unaqada yutayotgan jamoa har daqiqada zamena qilavermaydimi? Maydon kattaligini ham qiqartiringlar birato'la chim ustida futzal bo'ladi Menimcha bu fikr bizning deputatlarimizdan chiqqan va chetga taklif berishgan Iltimos futbolni o'ldirmanglar o'rtoq bilimdonlar
Thierry Henry
20 jul 2021
Футбол тирик Футбол олмаган Фахат инсонлар Футболни Пуллик килдида 1х бет Перес хам оз 1х бет бизнесин болишини истап Супер лига очмокши Ишона берик футболга кизикмайдиган 1х бет футболга кызыктырди
Halol uyin
19 jul 2021
нима ёзганини узи тушундимикан
Special One
19 jul 2021
Futbol tiriklayin oʻldirishku bu axir!Oʻzi VAR yetib ortayotgan edi,golni 2mindan keyin nishonlab,agar bu qoidalar amalga tatbiq etilsa Futbol maydonidagi futsal boʻlib qoladiku!!! Iltimos FUTBOLNI OʻLDIRMANGLAR!
Bexa97
19 jul 2021
Hech qachon FIFA yoki PES haqiqiy hayotdagi futbolni tomoshabopligi bòyicha quvib òta olmaydi. Saviyasi juda past maqola. Futbol doim millionlar òyini bòlib kelgan va shunday bòlib qoladi