Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Россияга имкониятни бой берди

Оқил Абдубарноев
1 feb 2024
Россиянинг Нижний Новгород шаҳридаги "Мешчерский" спорт аренасида мезбонлар Ўзбекистон футзал терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Муросасиз кечган беллашувнинг биринчи бўлимида жамоалар биттадан гол уришди. Иккинчи таймда эса мезбонлар ташаббусга эга бўлди. Якуний ҳисоб — 4:2, Россия фойдасига.

Россия 4:2 Ўзбекистон

Голлар:  Андрей Панкратов (17), Янар Асадов (23, 37), Артём Антошкин (26) – Акбар Усманов (10), Илҳом Ҳамроев (31)


Оқил АбдубарноевМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Mirabbos1990
1 feb 2024
Россия футзалда ута кучлик, 4:2 булган булса, янги мураббийни имзоси куринишни бошлабди, олга боллар, факат тухтаб колманглар!
Soccerland777
1 feb 2024
Бугун турли жамоаларимиз росаааа ютқазди, ўзиямм...
Azizjon Abrorov
2 feb 2024
купро тв дан олиб бермаса шунака булади
тухтасин орзиев
2 feb 2024
Шу хамма командага ютказсалинг хам шу Россия ютказманглар. Уларни хеч булмаса футзалдан ютиб гапиртирмай куяйлик....