Гвардиола кубок баҳсидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Ҳусанов ҳақида фикр билдирди

Khoja
29 mar 2025
Пеп Гвардиола Англия Кубоги доирасидаги "Борнмут"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди

У бунчалик кўп ўйин ўтказиши кутилмаганди, аммо бутун мавсум давомида ҳимоя чизиғимизда юзага келган вазият шуни тақозо этди. Унда ўзига хос фазилатлар бор, бу аниқ. Жуда, жуда ажралиб турадиган хусусиятларга эга; у ғоят чаққон, майдонда борини беради, баъзан юз ифодаси буни кўрсатмаса-да, кўплаб ҳаракатларида бутун эҳтиросини намоён этади...

Ва биз ундан қисқа вақт ичида, машғулотсиз ва бошқа кўп нарсаларсиз ҳам завқланмоқдамиз. У бизга жуда катта ёрдам берди! 

Витор иккиси ҳали ёш, мавсум ўртасида мослашиш осон эмас, янги ўйинчилар, янги лига ва шунга ўхшаш нарсалар, аммо улар жуда яхши ҳолатда ва ниҳоятда ижобий кайфиятда...

Биз Абдуқодирни инглиз тилини машқ қилиш ва ўрганишга ундаймиз, чунки мулоқотга киришиш учун бу жуда муҳим...

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги беллашув якшанба куни 20:30 да бошланади.


KhojaМақола муаллифи
Қопқоқ: https://t.me/uz_eksport

Изоҳлар

I love Kokand
29 mar
Бу мураббий янгиларни ва бутун жамоани яҳши тушинадиган энг яҳшиларидан бири
Chust futbol
29 mar
Абдулқодир астойдил ҳаракат қил. Гвардиоладек мураббийни назарига тушиш осонмас. Аллоҳ берди сенга. Энди ишончни оқла. Тезроқ инглиз тилини ўзлаштириб ҳеч бўлмаганда сўзлашувни ўрган. Бу жуда муҳим. Ўзбекистонга келганингда турли хил блоггерлару, вайнчиларга қулоқ солма, эътибор берма, уларни пиарларига вақт сарфламагин. Сени АПЛда ситида эканлигингни ўзи ҳеч қандай тарғиботга, пиарга мухтож эмас.
dessi anvar
29 mar
биздаги айрим журналистлар ва блоггерлар урисларни шотирига ўхшайди урислар бизни йигитларни ривожланишини ҳоҳламайди , орқаворотдан ҳар хил интервью ва шоулар ўтказиб Ҳусановни юлдузлик касалига учратмоқчи ва бунда ўзимизни блоггер ва шоуменлар ҳасадгуй урисларга ялтоқланиб хизмат қиляпти , манимча Абдиқодирга суйкалишни таъқиқлаш керак , купайиб кетти ўзини Ҳусановни пинжига ўрадиган гала негадяйлар , нарироқ туринглар Абдиқодирдан кирларингни ёпиштирмай урисни супургиси гала
Akmal Mahkamboev
29 mar
E bo'ldi e ko'rmaganni ko'rgani qursin bo'lib ketti oddiy holday qabul qilaylik endi ko'ngil ozib ketti shu gaplardan. Xusanovda ham pasayish bor Pep uni tog'asimas ko'p imkoniyat bo'ladi deb o'ylamiman o'yinida pasayish bo'sa
ishonch
29 mar
Нима бало Гвардиола ҳар интервю берса Хусанов ҳақида гапирадими, Ситининг бошқа футболчилари тиқилиб ётибдику.