Ёдингизда бор, "France Football" таъсис қилган ушбу соврин "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родрига насиб қилган.
"Реал" аъзолари натижалардан норозиликларини намойиш қилиш мақсадида, тадирга ташриф буюришмаган.
ЕЧЛ доирасида "Реал"га қарши ўйиндан аввал Пеп Гвардиоладан бу воқеадан кейин унинг "Мадрид"га муносабати ҳақида сўрашди.
"Винисиус ҳам ажойиб йил ўтказганди, худди Родри сингари. У бу мукофотга лойиқ эди. Вазият, ўтган йиллари соврин учун Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртасида кураш кечган даврларни эслатиб юборди. Ҳозир барчаси ортда қолган ва мавзу ёпиган. Маросимга ташриф буюришмагани учун "Реал"дан хафа эмасман", - деди Гвардиола.
Изоҳлар