Жорий қоидаларга кўра клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳар бир қитъа ғолиблари ҳамда мусобақани қабул қилувчи давлат қатнашади.
2018 йилги турнирда "Реал" ғолиб бўлган. "Қироллик клуби" финалда БААнинг "Ал Айн" клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этган.
2019 йилги турнирда эса "Ливерпуль" (Англия, УЕФА), "Эсперанс" (Тунис, CAF), "Монтеррей" (Мексика, КОНКАКАФ), "Ианген Спорт" (Янги Каледония, ОФК) ва "Ал Садд" (Қатар) клублари қатнашади.
Қолган икки иштирокчи клублар Либертадорес Кубоги ва Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасидан сўнг маълум бўлади.
Изоҳлар