Маълумотларга кўра, "Локо" ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси сўнгги бир ярим йил ичида 703 марта йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган ва бу қоидабузарликларнинг умумий жарима суммаси 642 минг рублни ташкил қилади.
Футболчи энг кўп тезликни ошириш (388 марта) ва тақилмаган камар (120 марта) учун жазоланган.
Баринов жарималарни ўз вақтида тўламаган. Бу учун у тўловни икки баравар нархда амалга оширади ва 15 суткага қамалади ёки 50 соат ахлоқ тузатиш ишлари билан шуғулланади.
Изоҳлар