Афсуски, бу гол ғалаба учун етарли бўлмади. "Сити" Жеррард қўл остидаги жамоа билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ёзда Дортмунднинг "Боруссия"сидан ташриф буюрган 22 ёшли ҳужумчи Гвардиола қўл остида Премьер-лиганинг 6 ўйинида 10 та гол урди.
Шу тариқа, Холанд "Ньюкасл" афсонаси Микки Куин томонидан ўрнатилган АПЛ рекордини такрорлади, у ҳам ўзининг илк олтита ўйинида 10 бор рақиб дарвозасига тўп киритганди.
Ўйин пайтида "Сити" мухлислари норвегиялик форвард ҳақида қўшиқ куйлашди.
Изоҳлар