"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ярим таркибни сотиб юборишга тайёр

I.J.I
12 dec 2024
Клуб катта ўзгаришларни мақсад қилмоқда.

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти таркибнинг ярмини трансфер қилишга тайёрлар. Sky Sports журналисти Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, МЮнинг жуда кўп ўйинчилари қишки ёки ёзги трансферлар ойнаси пайтида жамоани тарк этишлари мумкин. 

Раҳбарият Рубен Аморимга жамоани бошидан қуриш ваколатини берган, аммо бунинг учун жамоа бир неча ўйинчиларни сотишига тўғри келади. 

Ҳозирда Амад Диалло, Кобби Майну, Нуссаир Мазрауи, Маттейс де Лигт, Лени Йоро, Андре Онана ва яна 2-3 нафар муҳим ўйинчиларгина дахлсиз қолмоқда. Қолганлар зарур ҳолатда трансфер қилиниши мумкин. 


I.J.IМақола муаллифи
Муқова: Sky Sports

Изоҳлар

mirabzal
12 dec 2024
Онанани обколармуш одами кулгиси киставоти
xolis muxlis
12 dec 2024
Жуда ту'гри к,арор анча олдин килиш керак эди шу ишни
=JAGUAR=
12 dec 2024
Birinchi o'rinda reshfordni yo'qotish kerak yemagan yulduz
Mussoxon Kotibov
12 dec 2024
Бруно ва решфордни ёкотиш керак
Mussoxon Kotibov
12 dec 2024
Бруно ва решфордни ёкотиш керак