Мбаппе ёки Ямаль. Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар маълум

Khoja
26 sep 2024
Ла Лига расмий сайти сентябрь ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши ўйинчиси номи учун даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, 5 нафар футболчи Ла Лигада ой лауреати бўлиш учун кураш олиб бормоқда. 

– Килиан Мбаппе, «Реал Мадрид» (3 ўйин, 4 гол, 1 ассист);

– Ламин Ямаль, «Барселона» (3 ўйин, 2 гол, 3 ассист);

– Иньяки Уильямс, «Атлетик» (4 ўйин, 1 гол, 4 ассист);

– Жовани Ло Чельсо, «Бетис» (3 ўйин, 3 гол);

– Карлос Висенте, «Алавес» (3 ўйин, 2 гол).


KhojaМақола муаллифи
Муқова: championat.com

Изоҳлар

Dostonbek Anvarov
26 sep 2024
Ямалда конечно
to'g'riso'z
26 sep 2024
Реал мухлиси булсамда, хозирда Ламин Ямал ёркин уйин курсатаётгани хайратланарли, ёшига нисбатан анча ёркин уйнамокда.....
mirabzal
26 sep 2024
Мбаппе конешна
barselona7
26 sep 2024
Винисиус даъвогар бўлганда ҳам майли эди. Мбаппе? Гап йўқ Мбаппега у Жаҳон чемпиони Франция ва ПСЖ даги ўйинлари орқали ким эканлигини аллақачон исботлаб қўйган агар Реалга мослашиб олса уни тўхтатиш қийин бўлади ҳар қандай жамоа учун. Аммо ҳозир гап сентябрь ойи ҳақида кетяпти. Бу ойда Мбаппе фақат пенальти тепганлари билан ёдда қолди холос. Индивудиал ҳаракатлар ва индивудиал голлари билан ҳаттоки заҳирадан тушган Эндрик ундан яхши ўйнадику.
Аббосхужа
26 sep 2024
Натижага қараганда Мбаппе, ўйин сифатига қараганда Ямал асосий даъвогар. Ла лигани ўйинларини Реал ва Барса борлиги учун яхши кўрамиз. Булар ўртасида эл классико бўлганда бутун дунёни иккига ажратиб қўядиган жамоалар. Бу икки жамоа муҳлисларини бир бирлари билан доимо яхши муносабатда бўлишларини жуда жуда хохлардим. Икки жамоа муҳлиси бир жойда ўтириб ўйин томоша қилиши мумкинку а?