Месси гол урган баҳсда Маскерано қўл остидаги "Интер Майами" "Америка"дан устун келди

Sherzod Nurmatov
19 jan 2025
Сардор Лионель Месси ва янги бош мураббий Хавьер Маскерано бошчилигидаги "Интер Майами" Невада штати Лас-Вегас шаҳрида Мексиканинг "Америка" жамоасига қарши мавсумолди ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Ўйин "Аллигант" стадионида бўлиб ўтди. Бу баҳс Маскерано учун шахсий сабабларга кўра жамоани тарк этган Херардо "Тата" Мартино кетганидан кейинги илк учрашув бўлди.

Лионель Месси пенальтилар сериясига кўра ғалаба расмийлаштирилган дастлабки мавсумолди ўйинда гол урди. Аргентиналик маэстро танаффусга оз вақт қолганда ҳисобни тенглаштирди – у 34-дақиқада Луис Суареснинг аниқ узатмасини боши билан дарвозага йўллади. Бунгача "Америка" аъзоси Энри Мартин учрашувдаги биринчи тўпни киритиб улгурганди.

Танаффусдан кўп ўтмай, "Америка" яна устунликни қўлга олди ва 52-дақиқада Исраэль Рейес катта саҳнага чиқиб, ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди. 

Яқинда "Майами" мураббийлигини қўлга олган бош мураббий Хавьер Маскерано 66-дақиқада Мессини алмаштирди ва яна бир қатор ўзгаришларга қўл урди. Майамиликлар энди ғалаба қўлдан кетди деб турган пайт – 90+2-дақиқада Томас Авилес бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага буриб юборди ва мувозанатни тиклади.

Шу тариқа драматик ўйин пенальтилар сериясига қадар давом этди ва "Майами" 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мавсумолди кампаниясини ғалаба билан бошлади.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: Championat.asia

Изоҳлар

Dostonbek Anvarov
19 jan
Месси даже шу жамоани тортиб юрибди а маладес
Azamat Shoha
19 jan
,иложи булса Месси ва Роналду хакида мавзу чикармасанглар яхши буларди
Tulkin Alimov
19 jan
Кеча Хайрулла Барсани мақтаб, Гетафени мақтамабди, шунга базибир Реалчилар хафамуш. Хайрулла ўқиётган бўлсанг шулардан узр сўраб, Гетафени мақтаб қўй)
VodiySoft
19 jan
Messi 29-o'rindagi hali birorta sovrin yutmagan jamoani chempionga aylantirdi. Bittasi bor, o'z ligasida sovrindorlik bobida 3-o'rinda turadigan jamoani 3 yildan beri sovrin yutishiga halal beryapti. xD