"Милан" собиқ ҳимоячиси Антонелли фаолиятини якунлади

Sherzod Nurmatov
12 nov 2022
"Милан" собиқ аъзоси Лука Антонелли футболчилик фаолиятини тугатишга қарор қилди.

У охирги марта Шимолий Америкада "Майами" клубида ўйнаётганди.

"Вақти келди, майдондаги ҳаёт ниҳоясига етмоқда, лекин тез орада буни, адреналин ва ҳиссиётларни соғинсам керак. Ушбу спорт туфайли орзум амалга ошди. "Бари", "Парма", "Женоа", "Милан", "Эмполи", "Майами" –  барчангизга раҳмат. Мен билан ишлаган ҳаммага раҳмат. Мухлислар, мени доим қўллаб-қувватлаб турган оилам – барчангизга чин қалбимдан миннатдорлик билдираман", – деди Антонелли.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: Goal.com

Изоҳлар