Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"

Абдулвосит Бектемиров
7 may 2024
Ўзбекистон Суперлигаси 6-тур доирасида ўтказилган ОКМК - "Насаф" (3:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Мазмунли ўйин гувоҳи бўлдик. "Насаф" тўп билан жуда яхши ўйнайдиган жамоа. Йигитларга қарши ҳужумда гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилишимиз кераклигини айтгандим. Рақибимиз ғалаба лойиқ эди ва якунда ғалаба қозонди. Ҳисоб 4:1 бўлишига қарамай, йигитлар курашишда давом этишди ва бу ўз мевасини берди. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Бугун мухлисларимиз қаршисида "Насаф"ни мағлуб этишни истагандик, аммо бундай бўлмади. Мухлислардан узр сўрайман.

- Икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этди. Бугунги учрашувдаги ҳимоячиларга эътирозингиз борми? Бир учрашувда 4та гол ўтказиб юбориш яхши эмас.

- Албатта, ҳимоядаги хатоларимизни таҳлил қилиб чиққан эди. "Насаф" жамоаси иккита учта пас орқали қарши ҳужумда ўтиб кета олади. Япония ОТЖси ҳам бизга шундай гол уриб кетди. Эътирозлар бўлиши аниқ. Ислом Тўхтахўжаевда жароҳат бор эди. Бундай учрашувлар бўлиб туради. Мен хурсанд қилаётган бир жиҳат, биз ўйин сўнгига қадар курашдик. Курашишда ва меҳнат қилишди давом этсак, натижа албатта келади.

- Сиз ОКМКга келганингиздан сўнг жамоа чемпионлик руҳига эга бўлди ва Осиё чемпионлар лигасида иштирок этди. Лекин сўнги икки мавсумда жамоа ўсишдан тўхтаб қолгандек туюлмоқда. Жамоага қандайдир янгилик киритиш вақти келмадими?

- Биз ҳозир алмашинув давридамиз. Раҳбаримиз Абдулла Хурсандовга миннатдорчилик билдираман, Абдулла ака менинг илтимосларимга эътибор бермоқда. Биз академия қуриш мақсадидамиз. Клубнинг академияси қанчалик кучли бўлса, асосий жамоа ҳам кучли ва рақобатдош бўлади. Янги мавсумда 7-8 та тажрибали футболчилар жамоамизни тарк этди ва ҳозирги кунда ёшларга имконият бермоқдамиз. Лекин асосий таркибни ёш футболчилар билан тўлдирсам, жамоанинг натижаларига ёмонлашади. Натижага эса мураббий жавобгар. Яна Миржалол айбдор бўлиб қолади. Бундай жараёнларни йўлга қўйиш осон эмас. Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман. Лекин академия, тизим ва инфратузилма қолади. Клуб учун пойдевор бўлади. Шу академия орқали бита футболчи терма жамоа даражасига чиқа олса, меҳнатларимиз ўз мевасини берган бўлади. Насиб қилса, режаларимиз амалга ошади. 2017/2018 мавсумдаги "Бунёдкор" каби ёш футболчилар билан сифатли ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз, аммо бу бир кунда бўлиб қоладиган жараён эмас. Барчасига вақт керак.


Абдулвосит БектемировМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

SH P B
7 may 2024
МИРЖАЛОЛ ТАГО БОЛЛАРИЗ ОХИРИГАЧА УЙНАГАН БУЛИШИ МУМКИН,ЛЕКИН БЕРДИЕВ 1-4 ДАН КЕЙИН НИМА КИЛИШНИ БИЛМАЙ КОЛДИ, УЗГАРИШ КИЛИШИ ДОИМГИДАЙ ПАНД БЕРДИ.НАСАФГА АЗАРТ, ОЛОВ,ДУХ БЕРОЛМАЯБДИ, БОШКА ТАЖРИБАЛИ КЛАСС МУРАББИЙ БУЛГАНИДА БУГУН 1-8 БУЛАРДИ
Шухрат Эргашев
7 may 2024
Жаноб Косимов сизни ёшларни кашф килишга яхши тажрибангиз бор, ёшларни эртачирок ташлаганингизда бунака хисоб булмасди. Насафда эса химоядаги жарохатлар панд берди.
Jamshid Abdusamadov
7 may 2024
Шу академия бохонада АГМК уринбосарлари чемпион булганди бир пайтлар кайси бири асосийда уйнаб кетди. Академияда укиганда ким уйнирди. Мана бунедкор академияси булиб туриб сифатсиз легионерлар келишда давом этади еки бошка уйинчилар олиб келади.
Кодиржон Жалилов
7 may 2024
Ака омад кейинги фаолиятизда
Кодиржон Жалилов
7 may 2024
Унча мунчаси мухлислардан узр сурай олмайди бохона килади негативчилар эшитиб укиволаринг узр суради эркак булиб рахбарият ишонч билдирябти акага силар уйлагандай шахси мулки киволмаган кетади вактм келиб лекин Миржалол ака окмкга келгандан кейин окмк юкори уринлар учун курашди бошлади олдинлари уртамиена клуб эди айрим бефаросат мухлислар уларди мухлис дебам бумиди окмкни чин мухлислари хар кандай шароитдаям жамоа бн бирга
Our life similar to smart dream.
8 may 2024
Shu bratni ko'rsam 9-0 xisob ko'z oldimga kelaveradda
Abdusalom Mirzayev
8 may 2024
Клуб раҳбарияти томонидан белгиланган талаб бажарилмоқда, талаб ва маблағга қараб натижа бўлади
Бек 75
8 may 2024
????