Моуринью терма жамоани бошқариши мумкин

Khoja
5 apr 2025
Бразилия терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлишга тўрт нафар номзод номини келтирилмоқда.

Журналист Андре Ризеканинг хабар беришича, Абел Феррейра («Палмейрас»), Карло Анчелотти («Реал Мадрид»), Жорже Жезуш («Ал Ҳилол») ва Жозе Моуринью («Фенербаҳче») беш карра жаҳон чемпионларининг бошқариш учун номзод бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 саралаши доирасида Аргентинадан (1:4) учралган йирик мағлубиятдан сўнг Доривал Жуниор «пентакампеонлар» бош мураббийлигидан бўшатилганди.


KhojaМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.com

Изоҳлар

Kakand 88
5 apr
Yaxshi nomzod
Shahboz4
5 apr
Бунақа Бразилияни кўрмадим