МЮ 17 ёшли ҳимоячи билан музокараларни бошлади

Tolibjon Qosimov
11 dec 2024
"Манчестер Юнайтед" жамоаси қишки трансферлар ойнасида чап қанот ҳимоясига муносиб ўйинчи олиб келишни мақсад қилган.

Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, манкунианликлар Парагвайнинг "Серро Портено" клуби аъзоси Диего Леон билан музокараларни фаол тарзда олиб бормоқда. Манчестерликлар унга келажак умиди сифатида қарашмоқда.

МЮ ўтган ёзда Секу Конени сотиб олганидан кейин мамлакат ташқарисидан ёш иқтидорларни излаб топишга кўпроқ қизиқиб қолди. Маълум қилинишича, 17 ёшли Леоннинг агентлари билан уни Манчестерга 4 миллион долларга олиб келиш борасида музокаралар олиб борилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, парагвайлик Диего Леоннинг "transfermarkt.de" порталидаги нархи 1 млн еврони ташкил этади.


Tolibjon QosimovМақола муаллифи
Муқова: x.com/FabrizioRomano

Изоҳлар

Махмуд Рустамов
11 dec 2024
Абдуқодир Ҳусановга ҳам шартнома таклиф қил