"Наполи" сўнгги 6 та ўйиндан 4 тасида ютқазди

Aziz Tukhtamuradov
9 dec 2023
"Наполи" сўнгги 6 та ўйинда бор-йўғи 1 маротаба ғалаба қозона олди.

Мальтер Мадзарри жамоаси кеча А Сериянинг 15-тури доирасида "Ювентус"га ҳам мағлуб бўлди (0:1).

Неаполликлар ўйин давомида фақатгина бир маротаба рақиб дарвозаси томон аниқ зарба беришди. 

Италиянинг амалдаги чемпионлари 8 ноябрдан буён 4 маротаба мағлуб бўлишди. Бу оралиқда шунингдек жамоа "Аталанта"ни мағлуб этиб, ЕЧЛ доирасида "Унион" билан дуранг ўйнади. 


Aziz TukhtamuradovМақола муаллифи
Муқова: Opta

Изоҳлар