"Навбаҳор" легионер футболчимизни ортга қайтармоқчи

Khoja
16 dec 2024
"Навбаҳор" жамоаси янги йил олдидан таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.

 Маълумотларга кўра, "Навбаҳор" ҳозир Россия чемпионатида ҳаракат қилаётган "Рубин" футболчиси Умарали Раҳмоналиевга кўз тикмоқда. Таъкидлаш жоиз, 21 ёшли футболчининг қозонликлар билан битими 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. 

Аввалроқ "лочинлар" "Насаф" посбони Умид Эргашев билан келишувга эришгани ҳақида хабар берилган эди.



KhojaМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Soccerland777
16 dec 2024
Кемасин, амаллаб ўша ерга ўрнашсин. Ҳали ёш. Эплаб кетади
Ўзбек футболининг муҳлиси
16 dec 2024
Адашмасам, Косонсойдан бу футболчи
Каюмов Умиджон
16 dec 2024
Наманган Туракургондан
Олег Шацких 11
16 dec 2024
КЕЛАВЕР ОСТОННИ СИНГАРИ ПОРЛАБ ЯНА КЕТАСАН, АХИР НАВБАХОР ТРАМПИЛИН ВАЗИФАСИНИ БАЖАРАДИ.