“Навбаҳор” Саудия Арабистонига етиб борди

Khoja
20 feb 2024
Хабарингиз бор “Навбаҳор” аъзолари ОЧЛ 1/8 финал доирасида "Ал-Иттиҳод" жамоасига қарши жавоб ўйинида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида майдонга чиқишади.

Кеча эрта тонгда Жидда сафарига йўлга тушган наманганликлар делегацияси манзилга етиб бориб “Crown Town” меҳмонхонасига жойлашишди.

Жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашув 22 февраль куни 21:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган биринчи учрашувда ҳисоб очилмаган эди.


KhojaМақола муаллифи
Муқова: https://t.me/fcnavbahor

Изоҳлар

Akmaljon Kenjayev
20 feb 2024
Кани расмлар бизни жамоани хам карнай сурнайда кутиб олиштими, Навбахор медиа ишлаяптими ишкилиб?