«Нефтчи» мухлисларга қулайлик яратиш учун йиллик абонемент сотувини бошлади

Khoja
22 feb 2025
«Нефтчи» мухлисларга қулайлик яратиш учун йиллик абонемент сотувини бошлади.

«Янги мавсум бошланиш арафасида жуда кўплаб мухлислар абонемент сотиб олиш истагини билдиришмоқда. Ушбу истак ва таклифларни инобатга олган ҳолда 20 февралдан бошлаб клуб ўз мухлислари учун 1 йиллик абонемент сотишни бошлади.

Мухлисларга ушбу абонемент 2025 йилги мавсум давомида, «Истиқлол» стадионда ўтадиган жамоамиз иштирокидаги Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда кубоги учрашувларига кириш имкониятини беради.

Абонемент қулайликлари:

1. Чиптахоналарда узоқ ва узун навбатда турилмайди.

2. абонементи бор мухлис стадионга кириш учун махсус абонементликлар учун ажратилган эшикдан киради.

Абонементларни сотиб олиш учун «Нефтчи» клуби маркетинг бўлимига мурожаат қилиш мумкин. Абонементларни нақд пул, пластик карточка ва пул ўтказиш орқали сотиб олиш мумкин. Абонементларнинг асосий қисми марказий секторлардан бўлиб абонементлар сони чегараланган», — дейилган «Нефтчи» матбуот хизмати томонидан тақдим этилган хабарда.

Чипталар «Истиқлол» стадиони кассаларида , Фарғона шаҳар деҳқон бозорига киришдаги автотураргоҳда жойлашган махсус кассалар ва Марғилон шаҳрида жойлашган «Ансор» савдо мажмуасига кириш қисмидаги кассада сотилмоқда!

Қўшимча маълумотлар учун:

+99890 630 98 64


KhojaМақола муаллифи
Муқова: @pfcneftchi_uz

Изоҳлар

Shoxrux
22 feb
Narxi qancha
Abror_Tursunov
22 feb
Qulaylik - Majburlash
Abdulaziz
22 feb
Zor bolipti. Hozir deyarli hamma yevropa klublarida shunaqa abonementlar sotiladi. Chipta sotip olib keyin navbatda turip kirib otirilmiydi. Uydan taksida shundoq kelib kirib tomosha qilib otirasiz, juda qulay. Xorij klublari bunaqa abonementlani season ticket diyshadi.
Sh......
22 feb
Zor yangilik shuni elektroniy sotib olish imkoniyati xam bolsa ajoyib ish bolardi.
Abdusalom Mirzayev
22 feb
Офарин, кимнидир калласи ишлаб бошлади.