"Олтин тўп"ни топшириш санаси маълум бўлди

Оқил Абдубарноев
6 jun 2024
Номзодлар сентябрь ойида эълон қилинади.

"Олтин тўп"нинг янги ғолиби октябрь ойи охирида эълон қилинади.

France Football журнали талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчисини тақдирлаш маросими 28 октябрь куни бўлиб ўтади. Тадбир Париждаги "Шатле" театрида бўлиб ўтади.

Номзодлар номи 4 сентябрь куни эълон қилинади. Ҳаммаси бўлиб 10 та номинация бўйича футболчилар тақдирланади: эркаклар ва аёллар ўртасидаги "Олтин тўп", йилнинг энг яхши эркаклар ва аёллар жамоаси, "Копа Трофи" - энг яхши ёш ўйинчи учун соврин, Лев Яшин номидаги энг яхши дарвозабон мукофоти, энг яхши тўпурар учун Герд Мюллер номидаги мукофот, хайрли ишлар учун Суқрот мукофоти, шунингдек, 2024 йилдан бошлаб эркаклар ва аёллар футболидаги энг яхши мураббийга мукофотлар тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил Лионель Месси ушбу соврин соҳибига айланганди.


Оқил АбдубарноевМақола муаллифи
Қопқоқ: x.com/ballondor

Изоҳлар

Nil Zeyn
7 jun 2024
Oneni fil sikur , yana Gnomga berlarin jalab
Гиждувон супер лига сари олга.
7 jun 2024
Энг яхши тупурар учун номзод пеле совринига узгартириш керакми нима дейсизлар герд мюллерни урнига.
Barcelona Legenda
7 jun 2024
Олтин топни ахамияти колмади. Реал Мадрид Чемпионлар Лигасини кадрини туширворган болса, Месси Олтин Топни кадрини тушурворган ))))
Sardorbek..
6 jun 2024
Vinisius yoki Belingemdan biri oladi menimcha
RM&Ars&Int&BVB&PSJ
6 jun 2024
Agar ortada copa amerika bosa kn amerika chempionatini tugatip berilsa aniq oladigan odam bor