Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Остон Ўрунов терма жамоа лагерини тарк этди. Терма жамоамиз асосий ўйинчиларидан бири Қирғиз Республикаси ва Эронга қарши ўйинларни ўтказиб юборади. Бунга футболчидаги жароҳат сабаб бўлган. Остон Ўруновнинг ўрнига терма жамоа йиғинига Ҳожимат Эркинов қўшилди.
Кеча Championat.asia сайти Остон Ўрунов машғулот пайти ўзида ноқулайлик сезгани ҳақида хабар берганди.
Изоҳлар