Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?

Khoja
14 apr 2025
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов БААга қарши учрашув хусусида фикр билдирди.

Аввало барчани қийин ғалаба қўлга киритилгани билан табриклайман. Сабаби бугунги ўйини осон ўтди демаган бўлардим. Чунки БАА ҳам ушбу ёш тоифада Осиёнинг кучли жамоалардан бири эди.

Ўйин ҳақида келадиган бўлсак, БААни ўйиндан олдин ўрганиб чиққанимизда, жамоа асосан ҳужум бошлашда муаммоларга учрашини сезгандик. Биринчи бўлимдаги тактик режамиз бўйича биз юқори прессинг қилиб, рақиб майдонида кўпроқ ҳаракат қилиш эди. Асосий вазифа кўпроқ гол уриш эди биринчи бўлимда ва буни футболчилар яхши уддалашди деб ўйлайман. Рақибга ҳужум бошлашда ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Ўзимиз эса тезкор ҳужумларга ўтиб, кўплаб голли вазиятлар яратдик.

Биринчи бўлимдан сўнг футболчиларга бўшашмасликни ва иккинчи бўлимда янада ҳужумкор футбол кўрсатиш бўйича кўрсатма бердик. Бироқ бу ёш билан боғлиқ бўлса керак, 3:0 дан сўнг шогирдларим ўйинни эрта тугатиб қўйишди. Шу сабабли иккинчи бўлимда ўйинимиз бироз ўхшамади. Шунингдек, кейинги ўйини ўйлаган ҳолда таркибда бир нечта ўзгаришлар қилдик.

Турнир анча оғир ўтмоқда, бу вақтда футболчилардан тўғри фойдаланиш ҳам жуда муҳим. Шунинг учун ҳар бир учрашувда барча футболчиларнинг ҳолатини мунтазам текшириб бормоқдамиз.


KhojaМақола муаллифи
Муқова: Uzbekistan FA

Изоҳлар

Sarvarjon07.09
14 apr
Аввалом барча футбол мухлислари кечаги ғалаба билан чин дилдан табиклайман ва жамоамизни кейинги ўйинларда омад тилайман. Ислом Исмоиловни ўйин ўқий олиши ва нотиқлик саънатига
Sarvarjon07.09
14 apr
Аввалом барча футбол мухлислари кечаги ғалаба билан чин дилдан табиклайман ва жамоамизни кейинги ўйинларда омад тилайман. Ислом Исмоиловни ўйин ўқий олиши ва нотиқлик саънатига қойил қолиш керак.
Акрамжон Халилов
14 apr
Футболимизни келажаги шу мураббийни қўлида экан баъзи бир футболни ф ҳарфиниям тушунмасдан аралашадиган мутасаддилар илтимос таниш билишчилик қилмасдан селекция ишларига ёрдам беринглар, ЖЧ да ҳам шу темпда ўзини кўрсатишсин.
Azamat Turgunov
14 apr
Omad bollaga koʻz teymasin zoʻr oʻynashvotti. Kechigi 2-taym ruxiyatga bogligidi bolla azgina tashavorishti buniyam ustida ishlasa kere bu trenerimz chunki koʻp narsani kuzatvotgani gapidan malum
Jamshid
14 apr
<a href="https://championat.asia/uz/news/buni-korish-shart-turon-ustozi-islom-ismoilov-portladi-qachongacha-shumi-adolat" rel="nofollow" target="_blank">Буни кўриш шарт! "Турон" устози Ислом Исмоилов "портлади": "Қачонгача??? Шуми адолат?!! Мени бутун умрга футболдан олиб ташласа ҳам майли!"</a>